Корхона ва ташкилотларда «Долзарб 30 кун» тадбирлари ўтказилмоқда
Аввалроқ, Республикамиз ҳудудида 1 июль кунидан 1 август кунига қадар «Ёнғин хавфсизлигини таъминлаш бўйича »Долзарб 30 кун" тадбирлари бўлиб ўтиши ҳақида маълум қилгандик.
Хусусан, Янгиҳаёт тумани ФВБ ходимлари томонидан тумандаги корхона ва ташкилотларда ёнғин хавфсизлигини таъминлаш ва фавқулодда вазиятларни олдини олиш мақсадида профилактик учрашувлар ташкил этилмоқда.
Жойларда ўтказилган учрашувлар давомида қуйидаги йўналишлар бўйича тушунтириш ишлари олиб борилди:
ёнғин ва фавқулодда вазиятлар юзага келганда тўғри хатти-ҳаракатларни амалга ошириш;
бирламчи ёнғин ўчириш воситаларидан тўғри фойдаланиш;
сақлаш қоидаларига риоя этилмаган ҳамда қўлбола консерва маҳсулотларини истеъмол қилмаслик.
Тадбирлар давом этмоқда.