Куни кеча 2-секторда жойлашган маҳалла фуқаролари иштирокида туманимиздаги 2-, 3-, 304-мактаблар, Политехника техникуми ва Тошкент туризм ва бизнес коллежида диний-маърифий семинарлар ташкил этилди.
Семинар «Оилавий муносабатларни мустаҳкамлашда диний қадриятларнинг ўрни» ҳамда «Шукроналик ва тинчлик – олий неъмат» мавзуларини қамраб олиб, унда жами 379 нафар фуқаролар иштирок этди.
Семинар давомида исломда оилавий муносабатларни тартибга солиш, оиланинг ҳуқуқий, маърифий-ташкилий ўзига хослиги исломнинг асосий манбалари эканлиги борасида сўз юритилиб, тинчлик олий неъмат эканлиги, мустақиллигимизни асраш ҳақида фикрлар билдирилди.