Халқ депутатлари Янгиҳаёт тумани Кенгаши депутатлари туманимиз ҳудудидаги ижтимоий обйектларга олиб борилаётган қурилиш ва таъмирлаш ишлари билан яқиндан танишди.
Дастлаб, депутатлар "Янги Гулзор" маҳалласида бўлиб, у йерда 335-сонли умумтаълим мактаби учун қўшимча ўқув биносини қурилиш ва эски бинода амалга оширилаётган реконструксия ишларининг бугунги кундаги ҳолатини ўрганди. Шундан сўнг, масъуллар "Чортоқ" маҳалласидаги қурилиши якунланган 333-сонли умумтаълим мактабининг янги биноси ва муассасага олиб келинган ўқув жиҳозларини кўздан кечирди.
Шунингдек, депутатлар жойлардаги ўрганишлари давомида мутасаддилар ҳамда қурувчилар билан суҳбатлашиб, обйектларни белгиланган муддатда фойдаланишга топшириш, ҳудудларни ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш бўйича тавсиялар берди.