info@yangihayottumani.uz   Заиф кўрувчилар учун Овозли ўқиш

Депутатлар корхоналарда ўрганиш олиб борди

timeicon 13-06-2025

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳужжатлари, Олий Мажлис палаталари ва Ҳукумат қарорлари, Олий даражадаги ташрифлар давомида эришилган келишувлар юзасидан ишлаб чиқилган “йўл хариталари”да Янгиҳаёт тумани ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш юзасидан белгиланган чора-тадбирларни манзилли ўрганиш ҳамда самарали назоратни амалга ошириш режасига мувофиқ халқ депутатлари Янгиҳаёт тумани Кенгаши депутатлари томонидан ўрганишлар ўтказилиб келинмоқда.

Хусусан, куни кеча ишчи гуруҳ аъзолари "Янгиҳаёт индустриал технопарк"ида бўлиб, у йердаги қатор корхоналар фаолияти билан танишди.

Ўрганишлар давомида технопарк ҳудудидаги лойиҳалар, ишлаб чиқариш жараёнлари, ходимлар учун яратилган шароитлар, корхоналарнинг экспорт салоҳияти, обйектларнинг тўлиқ коммуникация тармоқлари билан таъминланганлиги ,шунингдек, ҳудудда амалга оширилаётган ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари кўздан кечирилди.

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech