info@yangihayottumani.uz   Заиф кўрувчилар учун Овозли ўқиш

Депутатлар фуқаролар билан учрашув ўтказди

timeicon 22-04-2025

Тошкент иқтисодиёт ва саноат техникумида Халқ депутатлари Тошкент шаҳар ва Янгиҳаёт туман Кенгаши депутатлари ҳамда маҳалла фуқаролари иштирокида "Асосий вазифамиз – халқ манфаати ва аҳоли муаммоларини ҳал этиш тизимининг самарадорлигини ошириш" мавзусида учрашув ташкил этилди.

Учрашув давомида маҳаллий кенгаш депутатлари ўз вакиллик ҳудудларида жорий йилнинг 1-чораги давомида ҳал этилган муаммолар ҳамда мурожаатлар асосида бажарилган ишлар ҳақида сайловчиларга ахборот берди. Бундан ташқари, тадбирда аҳолининг турмуш даражаси ва фаровонлигини оширишга қаратилган ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти тушунтирилди.

Тадбир якунида фуқаролар томонидан берилган саволларга жавоб берилди. Шунингдек, бундай учрашувларни ҳар бир маҳаллада, ҳар чорак якунида мунтазам ўтказиб бориш масаласи ҳам келишиб олинди.

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech