Бугун туман ҳокимлигида Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ишчи гуруҳи, Тошкент шаҳар прокуратураси вакиллари, туман прокурори, туман ҳокими ўринбосари ҳамда мутасадди ташкилотлар раҳбарлари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди.
Йиғилишда туманда энергия балансини ишлаб чиқиш, энергияни тежаш дастурлари ижросини таъминлаш, энергия самарадорлигини ошириш борасида амалга оширилаётган ишлар таҳлил қилинди.
Шунингдек, туман ҳокими ўринбосари ва бошқа масъуллар бугунги кунга қадар ушбу йўналишда бажарилган ишлар ва келгуси режалар ҳақида маълумот берди.
Йиғилиш якунида ишчи гуруҳ аъзолари томонидан мавжуд камчиликларни бартараф етиш, энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатларининг олдини олиш ҳамда энергия ресурсларини истеъмол қилиш маданиятини ошириш зарурлиги таъкидланди.