Туманимиз аҳолисининг муносиб турмуш шароитларида яшаши учун маҳаллалар бўйлаб турли йўналишларда қурилиш, таъмирлаш ишлари давом этмоқда.
Хусусан, «Чоштепа» маҳалласида оқава сув тармоғини қуриш ишлари олиб борилмоқда. Ҳозирда қурилиш ишларининг биринчи босқичи тугаб иккинчи босқичга етиб келган.
Биринчи босқичда маҳаллaдаги 1350 метр ҳудудга оқава сув тармоғи етиб борган бўлса, иккинчи босқичда тармоқ 1100 метрга узайтирилмоқда. Қурилиш ишлари якунланган маҳалланинг 5500 метр ҳудуди оқава сув тармоғи билан тўлиқ таъминланади.