Куни кеча туман ҳокими иштирокида “Чоштепа” маҳалласида ёшлар билан учрашув ташкил этилди. Унда 7 нафар ёш иштирок этиб, турли масалалар бўйича мурожаат қилишди.
Жумладан, ёшлардан бири, Холхўжайева Лазиза тўлов-контрактини тўлаб беришда амалий кўмак сўраб мурожаат қилган эди. Қонун доирасида унинг мурожаати ижобий ечим топди.
Лазиза сингари бошқа ёшларнинг мурожаатлари ҳам ҳоким томонидан жойида ўзининг ижобий ечимини топди. Қабуллар давом этади.