Куни кеча туман ҳокимининг «Чоштепа» маҳалла фуқаролари учун сайёр қабули ташкил этилди. Қабулда 10 дан ортиқ фуқаролар иштирок этиб, асосий мурожаатлар коммунал соҳага оид бўлди.
Жумладан, мурожаатлар ичимлик суви, электр таъминоти, канализация масалалари юзасидан бўлиб, туман ҳокими томонидан ҳар бир масала жойига чиқиб ўрганилиши таъкидланди.
Шунингдек, қабулда тиббиёт, уй-жой учун субсидия олиш, ишга жойлашиш масалалари бўйича ҳам мурожаатлар тингланди. Ҳар бир масалала юзасидан масъулларга тегишли тартибда ўрганиш топшириғи берилди.