Туманимиздаги Чортоқ маданият саройида ёшлар ўртасида жиноятчилик, ҳуқуқбузарлик ҳолатларининг олдини олишга қаратилган тадбир ташкил этилди.
Унда туман ички ишлар, прокуратура, солиқ бўлимлари масъуллари ва мутасадди ташкилот вакиллари иштирок этди. Тадбирда мактабларда ёшларнинг таълим ва тарбиясига жиддий эътибор қаратиш, улар ўртасида жиноятчиликнинг олдини олиш ва маҳалла жамоатчилигининг ролини ошириш бўйича сўз юритилди.