info@yangihayottumani.uz   Заиф кўрувчилар учун Овозли ўқиш

Cенаторлар туман Камбағалликни қисқартириш ва аҳоли бандлигига кўмаклашиш бўлимининг иш фаолиятини ўрганди

timeicon 01-06-2023

Халқ депутатлари Янгиҳаёт тумани кенгаши депутатлари ва сенаторлар туман Камбағалликни қисқартириш ва аҳоли бандлигига кўмаклашиш бўлимининг иш фаолиятини ўрганди.

Хусусан, "Хушнуд" маҳалласида очилган оёқ кийим тикиш ва шахсий гигиена маҳсулотларини қадоқлаш билан шуғулланадиган "МОХИР ТEХАРТ" МЧЖ кичик корхонасига борилиб, иш фаолияти билан танишилди.

Шунингдек, сенатор ва депутатлар касб-ҳунарга ўқитиш бўлими томонидан ташкил этилган ошпазлик, бухгалтерия ва массаж ўқув курсларидаги машғулот жараёнлари билан ҳам танишди.

Мазкур марказда ишсиз фуқаролар 2 ойдан 3 ойгача бўлган муддатда янги касбга ўқитилади ва уларга тадбиркорлик фаолиятини бошлаши учун ҳам йўл-йўриқ кўрсатилади.

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech