Хабарингиз бор, ҳафтанинг пайшанба куни ҳуқуқбузарликар профилактикаси куни. Шу муносабат билан бугун туман ҳокими, сектор раҳбарлари бошчилигида йиғилиш ўтказилди.
Унда туман ички ишлар бўлими ходимлари, маҳалла раислари, коммунал соҳа, ободонлаштириш, бошқарув сервис компанияларининг раҳбар ва ходимлари иштирок этишди. Туман ҳокими барчага маҳаллалар, кўчалар, кўп қаватли уйлар атрофида ободонлаштириш ишларини ташкил этиш, бунда барчанинг фаоллигини таъминлаш кераклигини таъкидлади.
Шунингдек, йиғилишда туманда ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, аҳоли билан юзма-юз сухбатлашиб, уларнинг мурожаатларини тинглаш муҳимлиги айтилди.