"Дўстлик" маҳалласида Оила ва хотин-қизлар қўмитаси, Тошкент шаҳар прокуратураси, туман прокуратураси ва туман ИИБ томонидан ажрим ёқасидаги оилаларни яраштириш мақсадида сайёр қабул ташкил этилди.
Қабулда ёш оилалар билан мулоқот жараёнида улар дуч келаётган келишмовчилик ва тушунмовчиликлар ўрганилди ва вазият муҳокама қилинди. Шунингдек, туман бош имом хатиби, унинг хотин-қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси ва туман "Оқила аёллар" етакчиси ўз маслаҳатлари ва ҳаётий тажрибалари билан ўртоқлашдилар.
Натижада 2 та оиланинг ажрашиш ҳақидаги қароридан қайтаришга муваффақ бўлинди. Бу каби қабуллар кун давомида бошқа секторларда ҳам ташкил этилди.