info@yangihayottumani.uz   Заиф кўрувчилар учун Овозли ўқиш

Cаф йиғилиши ўтказилди

timeicon 29-06-2024

Туман ҳокими бошчилигида маҳаллаларни ободонлаштириш масалаларига бағишланган саф йиғилиши ўтказилди.

Унда туман ҳокими ўринбосаларлари, ҳоким ёрдамчилари, коммунал соҳа вакиллари, маҳалла раислари ва бошқа масъул ташкилот ходимлари иштирок этди.

Саф йиғилишида барча маҳаллаларда ҳашар ишларини олиб бориш, маҳалланинг барча ички кўчаларида ободонлаштириш ва тозалаш ишларини юқори савияда ташкил этиш, бунда маҳалла гузарлари, сайилгоҳлар, болалар майдончаларини ҳам тартибга келтириш бўйича топшириқ ва кўрсатмалар берилди.

Бу борада туманимиз аҳолисидан ҳам фаол бўлишларини ва ўз ҳудудлари ободлигига ҳисса қўшишларини сўраб қоламиз!

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech