info@yangihayottumani.uz   Заиф кўрувчилар учун Овозли ўқиш

Бўлажак келин-куёвлар учун ўқув-семинар ташкил этилди

Бўлажак келин-куёвлар учун ўқув-семинар ташкил этилди
timeicon 02-11-2024

Бўлажак келин-куёвлар учун ўқув-семинар ташкил этилди

 

Куни кеча Янгиҳаёт тумани «Ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш маркази»да 10 нафар никоҳланувчи жуфтликлар ва ёш оилалар учун навбатдаги ўқув машғулотлари ўтказилди.

 

Давра суҳбати тарзида бўлиб ўтган мазкур семинарда ёшлар ўзлари учун ҳуқуқий билим ҳамда ҳаётий кўникмаларга эга бўлишди. Сабаби, марказнинг малакали ўқитувчилари оила мустаҳкамлиги, фарзандлар тарбияси, ўзаро ҳурмат ва меҳр оқибат асосида бахтли турмуш кечириш ҳақида зарур тавсия ва маслаҳатлар беришди.

 

Тадбир сўнгида оила қуриш остонасида турган ёш жуфтликларга сертификат ва ўқув қўлланмалар топширилди.

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech