Бугун қуёш ҳам туманимиз ободонлаштириш ходимлари каби табиатга меҳр улашди. Ариқ ва зовурларни тозалаш, дарахтларга шакл бериш, кўчаларни чиқиндилардан халос қилиш табиатга бўлган меҳрнинг айни намунаси эмасми?!
Бугунги ободонлаштириш ишлари туманимизнинг Дўстлик, Қўрғонтепа, Софдил, Қипчоқ ва бошқа кўчалари бўйлаб давом этмоқда.
☺️ Туманимиз кўчаларидаги тозаликни, янги экилган гулларни кўриб кайфиятингиз кўтарилса, ободонлаштириш ходимларига раҳмат деб қўйинг!