Хабарингиз бор, давлатимиз раҳбари 31 октябрь куни энергия ресурсларидан самарали фойдаланиш бўйича таклифлар тақдимоти билан танишиб, куз-қиш мавсумига тайёргарлик бўйича йиғилишда бир қатор кўрсатмалар берган эдилар.
Шу боис энергияни тежаш, ижтимоий соҳа муассасаларида энергия самарадорлигини ошириш, ноқонуний ҳолатларга нисбатан таъсирчан чоралар кўриш бўйича ижобий натижаларга эришиш мақсадида туманимизда ҳам ишчи гуруҳ тузилди.
Бугунги кунда 15 га яқин ҳодимлардан иборат ишчи гуруҳ томонидан ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.