Бугундан "Ғалла-2023" йиғим-терими бошланди
Янгиҳаёт тумани ҳокими ғалла экилган ҳудудга бориб, у ерда фермерлар билан ғалла йиғиб олиш жараёнлари, кутилаётган ҳосил ҳақида мулоқот қилдилар. Нуронийлар хирмонга барака тилаб, дуо қилишди.
Маълумот учун, туманимизнинг қишлоқ хўжалигига мўлжалланган 420 га ер майдонига 11 та фермер хўжаликлари томонидан ғалла экилган. 1 га ердан ўртача 3,4 тоннадан ғалла йиғиш кўзда тутилган.
Режага кўра, 25-июнга қадар 1 428 тонна ғалла йиғиб олинади.