Бугун Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ишчи гуруҳи Янгиҳаёт туманида Давлат раҳбарининг ПҚ-133-сон қарори ижросини таъминлаш ва энергия самарадорлигини ошириш борасида амалга оширилаётган ишлар билан танишди.
Хусусан, ишчи гуруҳ вакиллари туман прокурори ҳамда туман ҳокими ўринбосари ҳамроҳлигида Хушнуд маҳалласи ҳудудида энергия ресурсларини иқтисод қилиш бўйича коммунал соҳада олиб борилаётган ишларни кўздан кечиришди.
Шунингдек, ўрганишлар давомида тегишли ташкилот раҳбарига электр ва табиий газни иқтисод қилиш, қайта тикланувчи энергия манбаларини ўрнатиш, иқтисод қилишнинг ташкилий-техник чора-тадбирларини белгиланган муддатларда бажариш, энергия ресурслари билан боғлиқ ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, ишларини маҳаллабай ташкил этиш ҳақида кўрсатмалар берилди.