Бугун туманимизга Фавқулодда вазиятлар вазири, генерал-майор А.Х.Қўлдошев ташриф буюрди.
Ташриф давомида «Ёрқин ҳаёт» маҳалласида жойлашган ижтимоий соҳа объектлари, кўп қаватли уйлар ва уларнинг ертўлалари ўрганилиб, яқинлашиб келаётган қиш мавсумига тайёргарлик ҳолати текширилди.
Шунингдек, аниқланган камчиликларни қисқа муддатда бартараф этиш бўйича масъулларга қатъий топшириқ берилди.