info@yangihayottumani.uz   Заиф кўрувчилар учун Овозли ўқиш

Бугун туман ҳокимлиги биносида ...

timeicon 21-07-2025

Бугун туман ҳокимлиги биносида Республика Маънавият ва маърифат маркази Янгиҳаёт тумани бўлими раҳбари ҳамда туман Фавқулодда вазиятлар бўлими бошлиғи ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди.

 Ушбу меморандум орқали туман Фавқулодда вазиятлар бўлими ҳарбий хизматчилари ва ходимлари орасида маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини оширишга қаратилган ўзаро ҳамкорлик йўналишлари белгилаб олинди.

 Шунингдек, томонлар шахсий таркиб ўртасида китоб мутолаасини тизимли йўлга қўйиш, ёшларнинг ҳарбий таълим муассасаларига қизиқишини ошириш, қутқарувчи касбини ёшлар ўртасида кенг оммалаштириш, “Кино карвонлари”, “Маърифат карвони” каби лойиҳаларни амалга ошириш, маънавий-маърифий тадбирлар ўтказиш, турли ўқув курслари ҳамда семинар-тренинглар ташкил этиш бўйича биргаликда ишлашга келишиб олди.

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech