info@yangihayottumani.uz   Заиф кўрувчилар учун Овозли ўқиш

Бугун туман ҳокими, туман прокурори, туман ИИО ФМБ бошлиғи ва масъул раҳбарлар иштирокида...

timeicon 05-06-2025

Бугун туман ҳокими, туман прокурори, туман ИИО ФМБ бошлиғи ва масъул раҳбарлар иштирокида ҳуқуқ-тартибот ходимлари учун хизмат олди йўриқнома йиғилиши ўтказилди.

Тадбирда туманидаги Қурбон ҳайити намози ўқиладиган масжидларда жамоат тартибини сақлаш ва ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш чора-тадбирларини ташкил этиш бўйича кўрсатмалар берилди. Шунга кўра масжидларга масъул раҳбарлар, ички ишлар, миллий гвардия ва фавқулодда вазиятлар бўлими, шунингдек, тегишли ташкилотлардан иборат масъуллар бириктирилди.

Мазкур тадбирларни тартибли ва юқори савияда ташкил этиш ҳамда аҳолининг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида масжидлар атрофидаги кўчаларга чегаралар белгиланди.

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech