Бугун туман ҳокими, туман ҳокими ўринбосари ва туман масъуллари «Янги Гулзор» маҳалласида бўлиб, бу ерда аҳолига қулайлик яратиш мақсадида қурилаётган сайлгоҳ, таъмирталаб йўлларни асфальтлаш ишларни кўздан кечириб, режадаги ишлар лойиҳаси билан танишди.
Кейинги манзил «Тошкент» маҳалласи бўлди. Бу ерда ҳам туман ҳокими, 4-сектор раҳбари ва фуқаролар ўзаро маҳаллада амалга оширилиши керак бўлган ишларни муҳокама қилишди.
Хусусан, йўлларни таъмирлаш, сайлгоҳ, амфитеатр қуриш ишлари бўйича ўзаро фикр алмашишди. Туман ҳокими томонидан қурувчи ташкилот раҳбарига ишларни самарали ва сифатли ташкил этиш бўйича кўрсатма бериб, лойиҳа юзасидан ўз таклифларини билдирди.
«Дўстлик» маҳалласига эса Тошкент шаҳар прокурори ўринбосари ташриф буюриб, туман ҳокими ва туман прокурори билан сухбатлашди. Маҳаллада "Обод хонадон – обод кўча – обод маҳалла” дастури доирасида амалга оширилаётган ишлар билан танишиб, ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди.