Бугун туман ҳокими маҳаллаларда олиб борилаётган ободонлаштириш ишларини кўздан кечирди.
Дастлаб, «Янги умид» маҳалласида бўлиб, ҳудудда қурилган сайилгоҳ, болалар майдончаси, ўриндиқларнинг ҳозирги аҳволи, маҳалла аҳолиси учун яратилган шарт-шароитлар билан танишди. Шунингдек, «Нуронийлар маскани» да ҳам бўлиб, маҳалла раиси билан аҳолининг фикр-мулоҳазалари, муаммолари ва таклифлари хусусида суҳбатлашди.
Сўнг, туман ҳокими ва 3-сектор раҳбари «Янги турмуш» маҳалласида қурилаётган 3-сектор штабида бўлишди. Масъулларга қурилиш ишларини жадаллаштириш, ишларни сифатли ташкил этиш бўйича кўрсатмалар берилди.