Бугун Президент Администрацияси масъуллари, туман ҳокими, туман прокурори ҳамда туман ИИО ФМБ бошлиғи бошчилигида маҳаллаларда ўрганиш ишлари олиб борилди.
Ўрганишлар давомида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2025-йилда республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизими самарадорлигини янада ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги 1-сонли Қарори ижросини таъминлаш мақсадида амалга оширилган ишлар, шунингдек, ҳудудларда "йўл харитаси" доирасида олиб борилаётган вазифалар билан танишилди.
Бундан ташқари, мутасаддилар томонидан маҳаллаларда хавфсиз муҳитни яратиш, профилактик тадбирларни кучайтириш, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарлик ҳолатларини олдини олиш, қонунбузарликларнинг асл омилларини ўз вақтида аниқлаш ва комплекс чора-тадбирлар орқали уларни манзилли бартараф этиш бўйича аниқ кўрсатма ва топшириқлар берилди.