info@yangihayottumani.uz   Заиф кўрувчилар учун Овозли ўқиш

Божхоначиларнинг тадбиркорлар билан учрашуви бўлиб ўтди

Божхоначиларнинг тадбиркорлар билан учрашуви бўлиб ўтди
timeicon 10-06-2024

Божхоначиларнинг тадбиркорлар билан учрашуви бўлиб ўтди

Туман ҳокимлиги биносида Тошкент шаҳар божхона бошқармаси бошлиғи Сергели ва Янгиҳаёт туманида фаолият юритаётган 50 нафардан зиёд ташқи иқтисодий фаолият иштирокчилари билан очиқ мулоқот ўтказди.

Дастлаб, мазкур сайёр қабулда иштирок этган тадбиркорларга божхона соҳасида берилаётган имтиёзлар ва қулайликлар, хусусан, «Экспорт уч қадамда» тизими ҳамда «Божхона ҳудудида қайта ишлаш» режимининг афзалликлари ҳақида маълумот берилди.

Шундан сўнг, божхона ходимлари,масъуллар ва тадбиркорларнинг ўзаро савол-жавоб кўринишидаги мулоқоти бошланди. Бу эса тадбиркорларнинг бизнесини ривожлантириш ва кенгайтириш борасидаги қулайликлардан бохабар бўлиши ҳамда уларни ўйлантираётган муаммоларга биргаликда ечим топишда муҳим роль ўйнади.

Тадбирда Савдо саноат палатаси бошқарма бошлиғи ўринбосари, тумани ҳокими, туман солиқ инспекцияси раҳбари, шунингдек, сертификация идоралари, темир йўл вакиллари ҳамда божхона ходимлари иштирок этишди.

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech