Куни кеча Божхона қўмитасининг Миллий кинология марказида навбатдаги "Долзарб 30 кун" тадбири бўлиб ўтди.
Унда туман фавқулодда вазиятлар бўлими ходимлари ёнғин хавфсизлигига оид тарғибот тадбирларини олиб борди. Хусусан, фавқулодда вазиятлар вақтида тезкор чоралар кўриш, ёнғин ўчириш машинасининг ёнғин ўчириш асбоб-ускуналари ҳамда ёнғин хавфсизлиги талабларига амал қилиш борасида тушунтириш ишлари олиб борилди.
Бу каби тарғибот тадбирлари туман ФВБ ходимлари томонидан бошқа ташкилотларда ҳам амалга ошириб келинмоқда.