Бугун туман ҳокимлигида туман ички ишлар бўлими бошлиғи бошчилигида корхона ҳамда ташкилотлардан бириктирилган масъуллар, ободонлаштириш ҳамда коммунал соҳа ходимлари, шунингдек, Бошқарув сервис компаниялари вакиллари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди.
Тадбир давомида коммунал соҳа вакиллари ўртасида хизмат мобайнида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликни олдини олиш борасида ўтказиб келинаётган тезкор-профилактик тадбирлар самарадорлигини янада ошириш кераклиги ҳақида сўз юритилди. Шунингдек, ишчи-ходимларга фуқаролар билан мулоқот қилиш одоби ва иш жараёнида хавсизлик чораларини кўриш бўйича тушунтириш ишларини олиб бориш бўйича масъулларга тегишли вазифалар белгилаб берилди