info@yangihayottumani.uz   Заиф кўрувчилар учун Овозли ўқиш

Бош прокурор Янгиҳаёт туманига келди

timeicon 27-06-2024

Бош прокурор Янгиҳаёт туманига келди

Ташриф давомида «маҳалла еттилиги» ҳамда туман ички ишлар органлари ходимлари фаолияти билан танишди.

Ўрганишлар аввалида, Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори Тошкент шаҳар прокурори билан биргаликда туманимизнинг «Дўстлик» МФЙ ҳудудига бориб, у ердаги «маҳалла еттилиги» фаолиятини самарали ташкил этиш йўналишида амалга оширилаётган ишларни кўздан кечирди.

Шундан сўнг, Бош прокурор ҳозирда қисман фаолият кўрсатишни бошлаган «Ташкент Индекс» савдо мажмуасидаги мавжуд хавфсизлик назорати чоралари ва ички ишлар ходимлари томонидан олиб борилаётган тунги хизмат тадбирлари ҳолатини ўрганди.

Ташриф сўнгида эса масъул раҳбарларга маҳаллаларда жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш бўйича кўрсатма ва топшириқлар берилди.

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech