Болажонларга байрам кайфиятини улашиш давом этмоқда.
Навбатдаги манзил — "АПЛА" ногиронлар жамияти бўлди. Туман ҳокими мазкур ташкилотга бориб, имконияти чекланган болалар учун ташкил этилган тадбирда иштирок этди. Шунингдек, тадбир якунида болажонларни байрам билан табриклаб, уларга совғалар тақдим этди.