Туманимизда «Меҳр дафтари» тизимига киритилган Янгиҳаёт туманида истиқомат қилувчи, ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган васийлик ва ҳомийликка олинган болаларга алоҳида ғамхўрлик қилинади.
Хусусан, мазкур гуруҳга кирувчи болаларнинг муаммолари ўрганилиб, куни кеча уларга Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳамда туман ҳокимлиги ҳамкорлигида ажратилган телевизор ва ноутбуклар туман ҳокими томонидан тақдим этилди. Болаларнинг кичик эътибордан қувончга тўлганини уларнинг юз-кўзларидан англаш қийин эмас.
Туманимизда бу каби тадбирлар давом этади.