Хабарингиз бор ҳозирда туманимизнинг Хушнуд маҳалласида индивидуал лойиҳа асосида, замонавий кўринишда, барча имкониятларга эга бўлган “Болалар ва ўсмирлар спорт мактаби” қурилмоқда.
Бугун туман ҳокими бу ерда олиб борилаётган қурилиш жараёнлари билан яқиндан танишди, қурувчиларга ишларни жадаллаштириш, сифатга эътибор қаратиш бўйича аниқ кўрсатма ва таклифлар берди.
Шунингдек, "Чортоқ" маҳалласидаги йўл қуриш ишларини ҳам кўздан кечирди. Тез орада ишлар якунланса, ҳам пиёдалар, ҳам йўловчилар, ҳам шу ерда яшовчи фуқаролар учун қулайлик яратилади.