info@yangihayottumani.uz   Заиф кўрувчилар учун Овозли ўқиш

Болалар масалалари бўйича туман комиссиясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди

timeicon 29-05-2025

Бугун туман ҳокимлиги биносида туман ҳокими, тегишли ташкилотлар вакиллари ва мактаб директорлари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди.

Йиғилишда таълим муассасаларида болаларнинг қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, уларни жисмонан соғлом ва маънан баркамол этиб тарбиялаш борасида амалга оширилаётган ишлар самарадорлигини ошириш ҳамда ўқувчи ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг олдини олиш масалалари атрофлича муҳокама қилинди.

Йиғилиш якунида ўқувчиларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказишини таъминлаш ва бунинг учун зарур чора-тадбирларни кўриш бўйича масъулларга топшириқлар берилди.

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech