info@yangihayottumani.uz   Заиф кўрувчилар учун Овозли ўқиш

Болалар масалалари бўйича туман комиссиясининг кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди

timeicon 18-04-2025

Куни кеча 8-сонли умумтаълим мактабида туман прокурори, туман ИИО ФМБ бошлиғи, туман ҳокими ўринбосари, масъул ташкилотлар вакиллари, мактаб директорлари ва ўқитувчилар иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди.

Йиғилишда таълим муассасаларида ўқувчиларнинг давоматини яхшилаш, уларнинг дарслардаги фаоллигини ошириш ва таълим тизмидаги муаммолар атрофлича муҳокама қилинди. Шу билан бирга, ёшларни психотроп моддалар, гиёҳвандлик воситалари ва ёт ғояларнинг салбий таъсиридан асраш, бу борада профилактик ишларни кучайтириш зарурлиги таъкидланди.

Йиғилиш якунида таълим самарадорлигини ошириш ҳамда ўқувчиларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказишини таъминлаш бўйича масъулларга тегишли топшириқлар берилди.

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech