Бугун туман ҳокими бошчилигида болалар масалалари бўйича туман комиссиясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда туман прокурори, туман ИИО ФМБ бошлиғи, туман ҳокими ўринбосарлари, масъул ташкилотлар вакиллари ва мактаб директорлари иштирок этди.
Дастлаб, йиғилишда Янгиҳаёт туманидаги йетим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар учун ишлаб чиқилган индивидуал ривожланиш ҳамда индивидуал интеграция режаларида белгиланган хизматлар таҳлил қилинди.
Шунингдек, туман ИИО ФМБ ҳамда таълим муассасалари томонидан комиссияга тақдим этилган, вояга йетмаганлар ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасига оид материаллар муҳокама қилинди.
Йиғилиш якунида масъул идораларнинг ўзаро ҳамкорлигини ошириш ва вазиятни ўнглаш борасида аниқ топшириқлар берилди.