Болалар масалалари яна кун тартибида кўриб чиқилди
Бугун туман ҳокими бошчилигида болалар масалалари бўйича туман комиссиясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда бир қатор масалалар кўриб чиқилди.
Дастлаб, йиғилишда 2024 йил давомида Болалар масалалари бўйича туман комиссияси томонидан амалга оширилган ишлар натижадорлиги ҳамда комиссиясининг 2025 йилга мўлжалланган иш режаси, комиссия аъзолари таркиби ва уларнинг вазифалар тақсимоти лойиҳаси муҳокама қилинди.
Шундан сўнг масъул раҳбарлар вояга етмаганлар ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўйича олиб борилаётган ишлар бўйича ҳисобот берди. Шунингдек, йиғилиш давомида таълим сифати ва самарадорлигини янада ошириш, ўқувчиларнинг дарсларда фаол иштирокини таъминлаш каби масалалар кўриб чиқилди.
Йиғилиш якунида масъул идораларнинг ўзаро ҳамкорлигини ошириш ва вазиятни ўнглаш борасида аниқ топшириқлар берилди.