Боғчалардаги ошпаз ва ҳамширалар билан семинар бўлиб ўтди
Туманимиздаги 331-сонли умумтаълим мактаби фаоллар залида «Соғлом бола — юрт бойлиги» мавзусида давлат мактабгача таълим ташкилотларида фаолият юритаётган ҳамшира ва ошпазлар учун ўқув семинар ташкил этилди.
Тадбир давомида Янгиҳаёт, Бектемир, Чилонзор, Сергели, Яшнобод туманларидан жами 350 нафардан ортиқ ҳамшира ва ошпазлар қатнашди. Унда соҳада амалга оширилаётган янгиликлар ҳақида маълумот берилиб, ходимларнинг меҳнат фаолияти давомида дуч келаётган қийинчиликлар ва уларни қизиқтирган саволларга мутахассислар томонидан жавоб берилди.
Мазкур семинарда Тошкент шаҳар прокуратураси бўлим бошлиғи, мактабгача ва мактаб таълими шаҳар ва туман бошқарма бошлиқлари, Ўзбекистон ошпазлар уюшмаси бош технологи ҳамда Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси масъуллари иштирок этишди.