Янгиҳаёт туманида мактаб битирувчиларини нафақат олий таълимга тайёрлаш, балки уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш ва касб-ҳунарга йўналтириш борасида ҳам амалий ишлар олиб борилмоқда.
Хусусан, айни кунларда 329-сонли умумтаълим мактабида "Миллий таомлар ошпази" ҳамда "Веб дизайнерлик" йўналишларида таҳсил олган 11-синф ўқувчилари учун якуний имтиҳонлар ўтказилмоқда. Ушбу имтиҳонлар ўқувчиларнинг касбга тайёргарлигини баҳолашда муҳим босқич бўлиб хизмат қилмоқда.