Янгиҳаёт туманидаги 304-сонли умумтаълим мактабнинг 100 га яқин битирувчи синф ўқувчилари "Акфа Assembly" ва "Алмерро Group" корхоналари фаолияти билан танишди.
Ташриф давомида ёшлар у ердаги ишлаб чиқариш жараёнларини кўздан кечирди.
Шунингдек, корхона мутахассислари ўқувчиларга бўш иш ўринлари ҳамда ходимлар учун яратилган шарт-шароитлар ҳақида маълумот берди.
Ушбу чора тадбирлар еса ёшларнинг келгусида муносиб иш топишга кўмаклашиш мақсадида ташкил етилди.