info@yangihayottumani.uz   Заиф кўрувчилар учун Овозли ўқиш

Битирувчи талабалар учун семинар ташкил этилди

timeicon 25-04-2025

Тошкент давлат педагогика университетида Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Тошкент шаҳар филиали масъул ходимлари, Президент ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси доценти ҳамда Янгиҳаёт тумани ҳокими ўринбосари иштирокида семинар ташкил этилди.

Семинарда “Давлат хизматида лидер аёлларнинг ўрни”, "Давлат бошқарувида авлодлар алмашинуви", “Давлат хизматига кириш тартиби ва талаблари каби мавзуларда битирувчи талаба қизларга маъруза ва тақдимотлар қилинди. Шунингдек, давлат хизматини жозибадорлиги, меҳнат стажи талаб этилмайдиган лавозимлар бўйича иштирокчиларга тўлиқ маълумотлар берилди.

Янгиҳаёт тумани ҳокими ўринбосари Ирода Абдуллаева томонидан лидер аёлларнинг жамият ривожига қўшаётган ҳиссаси, захира номзод сифатидаги фаолияти, Германия тажрибасидан олган билим ва кўникмалари ҳақида битирувчи талабаларга маълумотлар берди.

Ўқув семинар савол-жавоб шаклида қизғин муҳокамалар билан ўтказилди.

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech