Туманимиздаги 285-умумтаълим мактабида «Бир нуроний ўн ёшга масъул» шиори остида «Уч авлод учрашуви» тадбири бўлиб ўтди.
Унда туманимиз нуронийлари, мактаб ўқитувчилари ва ёшлар иштирок этдилар. Тадбир давомида кекса авлод вакиллари юртимизда яратилган шарт-шароитлардан унумли фойдаланиш, илм эгаллаш йўлида чинакам ҳаракат қилиш ва юрт равнақига ҳисса қўшиш борасида ёшларга ўз маслаҳатларини бердилар.
Шунингдек, отахонлар ўзларининг ҳаёт йўли, ёшлик пайтидаги ўзига хос қийинчиликлар ва бугунги имкониятлар тўғрисида самимий фикрларини билдирдилар.