Бугун, «Халқаро кўзи ожизлар куни» ҳамда «Халқаро ногиронлар куни» муносабати билан бир гуруҳ фуқаролар чуқурлаштирилган тиббий-кўрикдан ўтказилди.
Тадбир Ўзбекистон кўзи ожизлар жамияти Сергили-Янгиҳаёт туманлараро бўлинмаси, «Соғлом авлод учун» халқаро хайрия фонди ҳамда оилавий поликлиникалар ҳамкорлигида ташкил этилди.
Унда малакали шифокорлар томонидан 80 нафар жамият аъзолари ва ногиронлиги бўлган бир нечта фуқаролар тиббий текширувдан ўтказилди. Текширув натижаларига кўра, уларга кўзойнак, шунингдек, озиқ-овқат маҳсулотлари, витаминлар ва зарур дори-дармон воситалари бепул тарқатилди.