info@yangihayottumani.uz   Заиф кўрувчилар учун Овозли ўқиш

“Бинокор” маҳалла фуқаролари учун сайёр қабул ташкил этилди

timeicon 09-05-2022

Янгихаёт тумани давлат солиқ инспекцияси бошлиғи томонидан “Бинокор” маҳалла фуқаролари учун сайёр қабул ташкил этилди.

Унда 6 нафар фуқаро қатнашди. Шундан 4 та мурожаат ижобий ҳал этилди, 2 та мурожаат бўйича тушунтириш ишлари олиб борилди.

Жумладан, Худойбердиева Нигора Иминжон қизи ёлғиз она бўлиб, вояга етмаган 2 нафар фарзанди борлигини, ижара ҳақини тўлашда қийналаётганлиги ва ишсиз эканлиги сабабли моддий ёрдамга мухтожлигини билдириб, амалий ёрдам сўраб мурожаат қилган.

“Бинокор” маҳалласи ҳоким ёрдамчиси ва ёшлар еткачиси мурожаатни кўриб чиқиб, фуқарони “Ёшлар дафтари”га киритиш орқали ижара ҳақининг бир қисмини қоплаб бериш ва касаначилик фаолияти асосида банд қилиш чоралари кўриладиган бўлди.

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech