«Барқарор турмуш!» ойлиги доирасида янгиҳаётлик хотин-қизлар билан тадбир ўтказилди.
Куни кеча туман оила ва хотин-қизлар бўлими ҳамда туман ички ишлар ходимлари томонидан «Зўравонликдан жабрланганларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва зўравонликнинг олдини олиш» мавзусида тарғибот-ташвиқот тадбири ташкил этилди.
Унда туман ҳокими, Тошкент шаҳар оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи ҳамда Тошкент шаҳар ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бош бошқармаси ўринбосари иштирок этди.
Тадбир доирасида хотин-қизлар учун тиббий-кўрик, меҳнат ярмаркаси, малакали психолог қабули, ёш тадбиркорларнинг маҳсулотлари кўргазмаси, тўғри овқатланиш бўйича диетологдан тавсиялар, шунингдек, «Мен донорман» хайрия акцияси ташкил этилди.
Бундан ташқари, иштирокчиларга кайфият улашиш мақсадида мактаб ўқувчиларининг рақслари ва Ўзбекистон Халқ артисти томонидан маданий чиқишлар намойиш этилди.
Тадбир сўнгида янгиҳаётлик 10 та оилага озиқ-овқат маҳсулотлари, ҳамкор ташкилот ходимлари ҳамда маҳалла фаолларига эсдалик совғалари ва ташаккурномалар топширилди.