Байрам арафасида туманимиз бўйлаб хайрли ишлар давом этмоқда. Айниқса, муҳим саналар олдидан ёши улуғ нуронийларни, эҳтиёжманд оилалар ҳолидан хабар олиш анъанага айланган.
Куни кеча туман Оила ва хотин-қизлар бўлими масъуллари бошчилигида туманда яшовчи 15 нафар эҳтиёжманд, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларнинг саломатлиги, шарт-шароитлари ўрганилди. Шунингдек, ҳомийлар томонидан уларга аталган озиқ-овқат маҳсулотлари тўплами топширди.