1-июн – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан спортнинг бадиий гимнастика тури бўйича Янгиҳаёт тумани очиқ биринчилиги мусобақаси ташкил этилди.
Мусобақа “Чортоқ” маҳалласидаги Маданият марказида “Митти юлдузчалар” номи остида ўтказилди. Унда 5 ёшдан 13 ёшгача бўлган иқтидорли қизлар иштирок этишди.
Тадбир якунида фахрли ўринни эгаллаган иштирокчилар диплом ҳамда эсдалик статуеткалари билан тақдирланди.