Янгиҳаёт туманида ажрим кўрсаткичи ошган маҳаллаларда оилавий муносабатларни ўрганиш ва ажримларнинг олдини олишга қаратилган тадбирлар ўтказилмоқда.
Хусусан,бугун Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосари – Оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи, туман Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи ҳамда “Оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш” комиссияси аъзолари иштирокида “Янги Умид” маҳалла фуқаролар йиғинида ажрим ёқасига келиб қолган оилалар билан суҳбат ўтказилди.
Суҳбат давомида оилаларнинг дуч келаётган келишмовчиликлари ўрганилиб, вазият муҳокама қилинди. Шунингдек, мутахассислар томонидан оилавий қадриятлар мустаҳкамлиги, оила жамиятнинг бир бўлаги эканлиги ҳақида тушунтиришлар бериб ўтилди. Натижада 2 та оиланинг муносабатлари қайта тикланди.