Азиз ва муҳтарам юртдошлар, қадрли янгиҳаётликлар!
Янгиҳаёт тумани ҳокимлиги энг улуғ байрам - Мустақиллигимизнинг 33 йиллиги шодиёнаси билан юртимиз келажагига бефарқ бўлмаган барча ҳамюртларимизни самимий муборакбод этади.
Бу йилги Ватанимиз Мустақиллигининг ўттиз уч йиллик байрами «Бир бўлсак — ягона халқмиз, бирлашсак — Ватанмиз!» шиори остида нишонланиши бежиз эмас.
Юксалиш йўлидан илдам одимлаётган Янги Ўзбекистонимизни барчамиз биргаликда бунёд этишимиз лозим. Бу ишни эса аввало ўз туманимиздан бошлашимиз муҳим аҳамиятга эга.
Янгиҳаёт туманида ҳам йилдан йилга янги, замонавий бинолар, туман аҳли эҳтиёжларига тўлиқ мос келувчи таълим, тиббиёт муассалари, спорт комплекслари, кўнгилочар боғлар бунёд этилмоқда. Бу ишлар албатта давом этади. Янгиҳаётликларнинг турмуш даражасини ошириш, Сизларга қулай шарт-шароит яратиш йўлида асло тўхтамаймиз!
Фурсатдан фойдаланиб,барчангизга тинчлик-хотиржамлик, сиҳат-саломатлик, оилангизга фаровонлик ва хонадонингизга файзу барака тилаб қоламиз.
Ҳар бирингизнинг Ватанимиз равнақи йўлида олиб бораётган саъй-ҳаракатларингиз ўз самарасини бериб, фаолиятингизда юксак муваффақият ва омад ёр бўлсин. Юртимиз доимо тинч, мустақиллигимиз абадий бўлсин!
Ҳурмат билан Янгиҳаёт тумани ҳокимлиги.