Азиз янгиҳаётликлар, туманимиз аҳли!
Сизларни Рамазон ҳайити айёми билан чин қалбдан табриклайман!
Меҳр-мурувват ойи бўлмиш муборак Рамазон шукуҳи кезиб юрган шу кунларда Сиз ва сиз орқали оила аъзоларингизга сиҳат-саломатлик, бахт-саодат, хонадонларингизга тинчлик-хотиржамлик, қут-барака тилайман.
Эл-юрт равнақи йўлида биргаликда қилаётган меҳнатларимизда ҳамжиҳатлик тарк этмасин, хайрли ишларда бардавом бўлайлик!
Рамазон ҳайити барчамизга муборак бўлсин!
Янгиҳаёт туман ҳокими Ҳаёт Иногамов