info@yangihayottumani.uz   Заиф кўрувчилар учун Овозли ўқиш

Ассалому алайкум ҳурматли фахрийлар, азиз янгиҳаётликлар!

Ассалому алайкум ҳурматли фахрийлар, азиз янгиҳаётликлар!
timeicon 09-05-2025

Авваламбор, барчангизни
9-май - "Хотира ва қадрлаш куни" , Иккинчи жаҳон урушида қозонилган буюк ғалабанинг 80 йиллиги билан чин қалбимдан самимий қутлайман.

Маълумки, юртимизда 9-май санасини "Хотира ва қадрлаш куни" сифатида кенг нишонлаш анъанага айланиб қолган. Мана шу улуғ айём кунида ҳаммамиз энг аввало, уруш майдонларидан қайтмаган юртдошларимизнинг муқаддас хотираси олдида бош эгиб, уларнинг жанг майдонлари кўрсатган жасоратлари, фронт ортида фидокорона меҳнат қилган ва бугун орамизда соғ-омон юрган фахрийларимизга ҳурмат бажо келтиришимиз лозим. Сиз муҳтарам фахрийларимизнинг урушдан кейинги оғир тикланиш йилларида қилган буюк хизматларингизни асло унутмаймиз.

Шунингдек, Хотира ва қадрлаш куни кенг маъно мазмунга эга бўлиб, нафақат ўтганларни ёд олиш, балки ёнимиздаги азиз инсонларни қадрлаш, уларга муносиб эъзоз ва рағбат кўрсатиш, ҳолидан хабардор бўлиш каби эзгу амалларни назарда тутади.

Хотира ва қадрлаш куни – умумхалқ байрами барчангизга муборак бўлсин!

Ҳурмат билан,
Янгиҳаёт тумани ҳокими Хаёт Иногамов

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech